909, 2021

МЕХАНИЗМЫ НАЦИОНАЛЬНОГО И МЕЖДУНАРОДНОГО СОТРУДНИЧЕСТВА В РЕАЛИЗАЦИИ ГЕНДЕРНОЙ СТРАТЕГИИ В УЗБЕКИСТАНЕ

Categories: Актуальные проблемы гуманитарных наук, Политические науки|Tags: , , , , |

Автор(ы): Феруза ДАВРОНОВА

Основой статьи является достижение гендерного равенства в обществе, установление принципа равенства между женщинами и мужчинами, установление равноправного диалога и социального партнерства с международными организациями. Также были изучены роль, значение и механизмы взаимодействия национального и международного сотрудничества в реализации гендерной стратегии государства. Было проанализировано, что гендерная политика может дать государству и обществу, и к каким результатам она может привести. Рассмотрена важность установления межсекторального социального партнерства при достижении гендерного равенства.

 

Дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибаси турли ижтимоий-сиёсий гуруҳлар ва синфлар манфаатларини таъминлаш ва муҳофаза қилиш, долзарб иқтисодий, сиёсий вазифаларни ҳал этиш, жамиятда барқарорликни мустаҳкамлаш, демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини шакллантиришга кўмаклашиш борасида ижтимоий шериклик алоҳида ўрин тутишини кўрсатмоқда. Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ўртасида, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида секторлараро ўзаро сиёсий маданият асосида ижтимоий шериклик муносабатларининг самарадорлигини ошириш бугунги кундаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, шу билан бир қаторда гендер тенглигини таъминлашда ҳам муҳим эканлиги эътиборга лойиқ. Зеро, ижтимоий-сиёсий гуруҳлар, қатламлар, синфлар, гендер жинслари ўртасидаги ижтимоий муносабатларни, мураккаб ва зиддиятли масалаларни ҳал этишда янги ёндошувларни излаб топиш бугунги кундаги долзарб ва муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатасининг қўшма мажлисида баён қилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни (25.09.2014й.), Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни (12.04.2018й.), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли, 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сонли, 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги (2.09.2019й.) қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (30.03.2020й.) “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 192-сонли қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий шериклик масалаларининг қонуний асосини, механизмини ташкил этади.

ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида ижтимоий шерикчиликка нисбатан “секторларо ўзаро таъсир” назарияси ҳам вужудга келди. Бу назария тарафдорлари ижтимоий шерикчиликни меҳнат муносабатлари доирасидан ташқарига олиб чиқишди. Унга кўра ижтимоий шериклик субъектлари бўлган давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес вакиллари ижтимоий масалаларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилишлари лозим. Мазкур назария тарафдорлари ҳар уч сектор вакилларининг ижтимоий масалаларни ҳал қилишда ўзаро тортишув ва мунозаралар жараёнида консенсусга келиб фаолият юритишларини назарда тутади. Ўзбекистонда ижтимоий шериклик субъектлари ўзаро муносабатларининг янгича шакли вужудга келди. Бу шакл томонларнинг ўзаро рақобатига эмас, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлигига асосланади. Тадқиқотчи олим А.Н.Михеевнинг таърифига кўра: “секторлараро шериклик, энг аввало, шерикларнинг мақсадлари, масштаби, мураккаблиги, ҳаракат даражаси, кўлами ва ранг-баранглиги билан ажралиб туради…жамиятнинг барқарор тараққиётига хизмат қилади. Секторлараро ижтимоий шериклик кун тартибини белгилаш ва қабул қилинган қарорларни ҳаётга татбиқ этишга ҳам қаратилади. Улар маҳаллий, миллий ва глобал даражада мавжуд бўлса-да, айрим шериклик, ўз навбатида, бир неча даражани ҳам қамраб олиши мумкин. Пировардида эса секторлараро шериклик ўзига турли хил манфаатдор томонларни жамлайди ва уларга янгидан-янги имкониятларни очиб беришга ёрдам беради” [1, c. 18]. Зеро, жамият ижтимоий субъектлари ўртасида ижтимоий келишувни таъминлаш, ўзаро ижтимоий ҳамжиҳатликка, миллатлараро тотувликка, давлат бошқаруви органлари, безнес тузилмалари ва жамоат ташкилотлари билан муносабатларини мўътадиллаштириш ижтимоий шерикликнинг негизини ташкил этади.

Ижтимоий бирдамлик ва секторлараро ижтимоий шерикликни таъминлаш аҳолининг турли қатлам ва ижтимоий гуруҳлари ўртасидаги зиддият ва тенгсизликларни бартараф этишга, пировардида эса, жамиятимизда ижтимоий капиталнинг (инсоний муносабатлар) ривожланишига олиб келади [4, Б. 103]. Демакки, давлат ва жамият ижтимоий-сиёсий тизимида гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлар асосида мамлакат ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳаётида фаоллият кўрсатишида секторлараро ижтимоий шериклик механизми хизмат қилади, шу билан бир қаторда хотин-қизларимизнинг фаоллигига замин яратилади.

Гендер тенглигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда халқаро ва миллий доирадада кенг миқёсда ҳамкорлик амалга оширмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорлик соҳасидўа олиб борилаётган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Бу соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилинганлиги амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижасидир. Давлатимиз раҳбари томонидан БМТнинг 46-сессиясида (22.02.2021) гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ислоҳотларни қатъий давом эттиришга [2] оид позициясини илгари суриши, шунингдек Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқоти ва минтақавий бизнес-форумини ташкил этиш ва ўтказиш ташаббуси билан чиқиши Халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланди. Биринчи маротаба Марказий Осиё етакчи аёлларининг норасмий платформаси ташкил этилди, мамлакатимиз ушбу платформага раислик қилди (2021 й). 2021 йил март ойида бўлиб ўтган БМТнинг 65-сессиясида Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева Марказий Осиё давлатлари раҳбар аёлларни номидан сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг гендер сиёсати борасида Марказий Осиёда алоҳида ўринга эгалигидан далолатдир. Минтақавий платформа Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари ўртасида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини, гендер тенглиги сиёсатини таъминлаш борасида биргаликда ислоҳотларни амалга ошириш, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда минтақавий ҳамкорлик олиб бориш бўйича мулоқот қилиб келмоқда. Жумладан, 2021 йил 15 июнда Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида бизнес-форум бўлиб ўтди, унда минтақа тадбиркор аёллари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” қабул қилинди. 2021 йил 29 июнда платформа аъзолари билан бирга халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида “Низоларни олдини олиш ва тинчликни мустаҳкамлашда аёллар иштироки ва етакчилигини оширишда глобал ва минтақавий платформанинг роли” мавзусидаги халқаро давра суҳбати ташкил этилиб, тадбир якунида Мулоқот аъзоларининг қўшма баёноти қабул қилинди. 2021 йил 2 июлда Францияда “БМТ-Аёллар” тузилмаси муассислигида “Тенглик авлоди” халқаро форуми бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раиси Т.Норбоева иштирок этди. Форумда кўп қиррали ҳаракатлар коалициялари яратилди, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашда аниқ ва ижобий натижаларга беш йил ичида эришиш мақсадида ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ва хусусий секторни бирлаштиришни кўзда тутади. 2021 йил 6-7 август кунлари Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашуви доирасида етакчи аёллар мулоқоти форуми ташкил этилиши минтақада гендер масалаларига эътибор кучайгани, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ва мулоқот янада такомиллашиб бораётганлидан далолат беради. Форумда сўнгги 30 йил ичида минтақада гендер тенглигини таъминлаш бўйича эришилган натижалар сарҳисоб қилинди, тадбир якунида Декларация қабул қилинди. Муштарак тақдирлар, маданият ва тарихдаги ўхшаш воқеъликлар, аёллар муаммоларидаги яқинлик ва ўзига хослик минтақа аёлларининг уюшиши, ҳамкорлик қилиши, шунингдек тажриба алмашишида енгиллик туғдиради. Мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик алоқалари ва дўстона ҳамкорлик бевосита аёлларнинг минтақавий платформаси фаолиятига ижобий туртки беради.

Мамлакат миқёсида ҳам сўнгги тўрт йил ичида гендер тенглигига эришиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда тенг иштирокини таъминлаш, уларни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди. Бошқача қилиб айтганда, гендер тенглик сиёсат даражасига кўтарилди. Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентдаги аёллар улуши БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос бўлган даражага кўтарилди, яъни қарийб 32 фоизга етди, ушбу кўрсаткичга кўра Ўзбекистон дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди [3]. Мамлакатимизда гендер сиёсати миллий ва халқаро мажбуриятлар – Пекин Декларацияси ва Ҳаракатлар режаси, Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция, БМТ БАнинг Барқарор ривожланиш дастуридаги 5-мақсад – Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир.

Хўш, гендер тенглиги сиёсати давлат ва жамиятга нима беради:

Биринчидан, давлат бошқарув органларида раҳбарлик лавозимига хотин-қизларни тайинлаш кўпаяди;

Иккинчидан, гендер тенгсизлиги мавжуд бўлган давлат органларида аёллар ва эркаклар ўртасида мутаносиблик таъминланади;

Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларда хотин-қизларнинг таълим олиши, ишлаши, ҳунар эгаллаши, умуман олганда, давлат томонидан қўллаб-қувватланишига эришилади;

Тўртинчидан, жамиятда, оилада, меҳнат жамоачида аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўровонликлар олди олиниб, гендер стереотиплари барҳам топади.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, гендер тенглигини таъминлашга қаратилган сиёсат ва қонунчилик кун тартибини шакллантиришда фаол иштирок этиш ҳамда мазкур жараёнларда етакчи, илғор аёллар имкониятларидан фойдаланиш, барча соҳаларда хотин-қизларнинг фаол ва илғор фаолият олиб боришларига кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан ўзаро фикрлар, тажриба алмашиш, амалий ҳамкорлик ўрнатиш, аёллар билан боғлиқ долзарб муаммолари юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар, мулоқотлар ташкил этиш ниҳоятда муҳимдир. Бунда ижтимоий шерикликка асосланиб, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, манзилли ёрдамни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Нужно индивидуальное решение?

Если у вас есть вопросы вы можете связаться с нами через форму обратной связи.

Чем мы можем помочь?