ФAКТОРЫ РИСКА ГЛАЗНОГО ДНА ПРИ ДИАБЕТИЧЕСКОМ РЕТИНОПАТИИ

2021-09-10T09:52:33+03:00
Т. УСМАНОВА
Андижанский Государственный Медицинский институт, Андижан, Узбекистан
Д. ЖАЛОЛИДДИНОВ
Андижанский Государственный Медицинский институт, Андижан, Узбекистан
Ключевые слова:
Аннотация:

В данной статье рассматриваются фактори риска глазного дна при сахарном диабете, проблемы при диагностике, прогрессирование заболевание и современное методы обследование. Диабетическая ретинопатия — это наиболее тяжёлое осложнение сахарного диабета первого и второго типа связано с поражением сосудов сетчатки глаза. Чаще всего оно приводит к снижению зрения и слепоте. В офтальмологии диабетическая ретинопатия выступает причиной инвалидности по зрению у пациентов с сахарным диабетом в 80-90% случаев.

 

Кандли диабетни оғир кенг таркалган кон томирларга хос бўлмаган асоратларидан бири бу диабетик ретинопатия. Кандли диабет билан оғриган беморларни 1 типдагиси мехнатга лаёкатли беморларни кўриш бўйича ногирон бўлишига ва кисман КД –сезиларли даражада 2 типдагилари мехнатга лаёкатсизлик юзага келади. Жахон статистик маълумотига караганда кандли диабет билан ер шари ахолисини 15 % оғрийда ва касаллик йил сари кўпайиб хамда ёшариб бориши кузатилмокда.

Кандли диабетни  томирли каватга берган асоратининг турига, беморларни касалликни окибатига караб мехнатга лаёкатсизлиги,касалликнинг окибати ва умр кўриши аникланади. Кандли диабетда кўзнинг тўр пардаси томирлари, буйрак, бош мия ва юрак шикастланади.

Офтальмолог биринчи бўлиб кўз тубида кандли диабетга хос ўзгаришларни кўради.Беморлар ўзида кандли диабет борлигини билмаган холда кўришини хиралашуви, кўз олдида кора нукта ва доғлар пайдо бўлишига шикоят килади.

Кандли диабетда ретинопатиядан ташкари кўзда куйидаги асоратларни беради: катаракта, иккиламчи неоваскульяр глаукома, шох пардани нуктали кератопатия шаклида шикастланиши, трофик яра, эндотелиал дистрофия, блефаритлар, блефароконъюнктивитлар, ячмен, иридоциклит, айрим холларда кузни харакатлантирувчи нервнинг шикастланиши .

Диабетик ретинопатиянинг ривожланиши 50% га ўсиб боряпти. (Вискон эпидемиологик теширувлари WESDR  США  1984 дан 1992 гача.).

Кандли диабетдаги хавф омиллари — гликозирланган гемоглобин HbA1c ни концентрациясини 1% кутарилиши,систолик АД ни 10 мм рт. ст. га кўтарилиши,қанд микдорини кўтарилишини ўсиши 3 йилдан ошса.

Касалликни келиб чикиш омилларига,бемор ёши,гиперлипидемия ,хомиладорлик, алкоголь,тамаки махсулотлари,организмдаги ортикча вазн, бемор жинси,жисмоний мехнат,кўзнинг бошка касалликлари,қандли диабет инсулинга боғланган холларда диабетик ретинопатия киз болаларда ўғил болларга нисбатан 2 йил аввал ривожланади.

Диабетик ретинопатиянинг ривожланиши организмнинг балоғат ёшига тўлиши билан боғлаш мумкин. Балоғат ёшига етгандан сўнг диабетик ретинопатиянинг ривожланишига жинснинг ахамияти бўлмайди

Мавзуни мақсади: Илмий текшириш ишларнии олиб боришдан максад ахолини профилактик текшириш ва соғломлаштириш максадида тиббий кўрикдан тўлик ўтказиш натижасида соғлом организмда кўз олмаси тўр пардаси ва кўз ички босими касаллиги яширин холда кечаётганини  ва бўладиган ўзгаришларни  контактсиз танометр, бир ва икки ўлчамли эхометр ва гониолинзалар орқали текшириб диагностика қилиш,  касалликни тўлиқ ўрганиш.

Материал ва методи: Шифохонага 2018 – 2020 йил давомида келган беморлардан 2143 таси  диагностика мақсадида бирламчи офтальмологик текширувдан ўтказилди.беморларни кўриш ўткирлиги,кўз ички босими контактли ва контактсиз, бир ва икки ўлчамлм эхометр,переметрия, авторефрактометрия текширувидан ўтгандан сўнгра Трапикамид 1% кўз томчиси томизилиб 30 дакикадан сўнгра “Фундус” камера текширувидан ўтказилди, 1197 та беморда кўз тубида турли даражадаги ўзгаришлар аникланди.Бундан ташкари текширув учун  тўр парда  касалликларини келтириб чикарувчи биологик ва социал факторлар, кандли диабет, хафакон касаллиги,коллогеноз касалликлари , туберкулез, ОИТС билан оғриган беморлар алохида олинди.  “Фундус” камерага туширилган беморларни кўз тубида бемор ўзи сезмаган холда турли ўзгаришлар аникланди..

Натижа: Текширув натижаси шуни курсатдики,  “Фундус” камера оркали  профилактик текширувдан ўтказилган 2143 та беморлардан 384 тасида тўр пардага турли хажмда янги ва эски кон куйилишлар кузатилди.

Контактсиз кўз ички босими 30 ёшдан юкори ахолида ўлчанди. Текшириш натижасида шу нарса аникландики, 1297 та ахолидан 214 тасида кўз ички босими юкори чикди ва кўриш  ўткирлиги эксцентрик торайгани аникланди

1- гурухда бирламчи текширувга келган беморлардан 26 тасида тўр пардада турли хилдаги ўзгаришлар, 5 та беморда тўр парда ва сариқ доғ атрофида улкан хажмдаги қон қуйилишлар аниқланди. Қолган 94 та беморда тўр парда ўзгаришсиз холда бўлди.

2-гурух. Кўриш фаолиятини оғир асоратларга олиб келувчи касалликлар –

( диабетик ретинопатия, нейроретинопатия, гипертония, КНД атрофияси, тўр пардага кон куйилиши, тўр пардани кўчиши)- 245 та;

3-гурух. Клиник рефракцияни ва бинокуляр кўришни бузилиш касалликлари — ( Миопия, гиперметропия. ОИТС, токсоплазмоз) — 85 та

Иккинчи гурухдаги беморларда асосан умумий касалликларнинг асорати сифатида тўр пардада турли хилдаги ўзгаришлар келиб чиққан.

Асосан қандли диабетнинг барча босқичлари билан оғриган 76 та беморда тўр пардада ўзгаришлар кучайиб борган. Диабетик нейроретинопатия билан оғриган 24 та беморда тўр пардага турли даражада қон куйилган. Непролифератив -Микроаневризмалар майда  интраретинал кон куйилишлар, тўр парда шиши, каттик ва юмшок экссудатив ўчоклар. Макулопатия (экссудатив, ишемик, шишли)

Препролифератив боскич — Веноз кон томир аномалиялари (томирларни кийшайиши), юмшок ва каттик экссудатларни кўпайиши, майда кон томирлар интраретинал аномалиялари (ИРМА) ва катта ретинал геморрагиялар.

Пролифератив боскич — Кўрув нерви диски ёки тўр парда бошка кисмлари неоваскуляризацияси, ретинал, преретинал ва интравитреал кон куйилишлар./ гемофтальм, неоваскуляризация атрофида фиброз тўкима хосил бўлиши.

 Терминал боскич — Витреоретиналь швартни тракция билан хосил бўлиши тўр пардани кўчишига олиб келади. Олд бўлма неоваскуляризацияси иккиламчи чандикли глаукомага олиб келади.

Неоваскуляр глаукома – бу иккиламчи глаукома бўлиб, янги кон томирларни рангдор парда, олд бўлма бурчагига ўсиб кириши ва чандик хосил килиш натижасида олд бўлма бурчагини беркилиши билан характер

ланади.Бунинг натижасида кўз ички босими кўтарилади ва даволаш кийин кечади. Диабетик макулопатия –сарик доғ сохасини кандли диабетда шикастланиши макулопатия кандли диабетни хохлаган боскичида ривожланади ва кўриш ўткирлигини пасайишига сабаб бўлади.

Шундай килиб, диабетик ретинопатияда кўриш  ўткирлигини пасайишига 3 та асосий сабаб бўлади. Макулопатия, тўр пардага турли хилда кон куйилиши ва тўр пардани тракцион кўчиши.

Гипертония касаллиги билан оғриган 27 та беморда тўр пардада турли даражадаги ўзгаришлар аникланди. 8 та бемор биттадан кўзи тўр пардасида сабабсиз қон қуйилган. 6 та беморда турли хажмдаги корамтир чегарали ўчоқлар ва 4 та беморда тўр парда кўчгани аниқланди.

Клиник рефракцияни ва бинокуляр кўришни бузилиш касалликлари —

( Миопия, гиперметропия. ОИТС, токсоплазмоз) — 85 та. Шуларда 46 та беморда миопик хориоретинит турли холатда, 9 та беморда экссудатив хориопатия, 10 та беморда дегенератив ўчоклар аниқланди.

Текширишлар давомида энг эътиборга лойиқ бўлгани, кўзида ёш оқиши, қизаришига шикояти билан келган 6 та бемор текширилганда кўзнинг тўр пардаси кўрув нерви диски атрофида турли хажмда қон қуйилишлар бор аммо кўриш ўткирлиги ўзгармаган.

Хулоса: Беморларни офтальмолог кўригидан ўтказишда ва шикоятига асосан диагностик ва профилактик текширув максадида КИБ аниклаш, А-В скан, “Фундус” камера текширувидан ўтказиш энг яхши самара беради ва кўрув аъзолари фаолиятини сақлаб қолади ва турли асоратларни олдини олади.

Юкоридагилардан келиб чикиб кандли диабет, хафакон касаллиги, коллогеноз касалликлар, ТБС, ва ОИТС билан оғриган беморларни доимий назоратга олиш кўрув нерви дискидаги ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш максадга мувофик бўлади.

Библиографические ссылки:
1.Новикова-Билак Т.А. Прогнозирование и профилактика прогрессирования не¬пролиферативной диабетической ретинопатии: автореф. ... к.м.н,-Москва,2001.

2.Кацнельсон Л.А. и др. Атлас сосудистых заболеваний глаз, 2000

3.Танковский В.Э. Тромбозы вен сетчатки, 2000

4.Журнал «Вестник офтальмологии» . Москва, 1997–2016

5.Нестеров А.П. Глаукома. Москва, 2008

6. Неотложная офтальмология. Под ред. Е.А.Егорова, Москва, 2007

7.Офтальмология. Системали ёндошиш. Жек Канский, 2005

8.Офтальмология. Атлас. Жек Канский, 2005
Опубликован
10, 09, 2021
Просмотров: 0
Как цитировать
Т. УСМАНОВА , Д. ЖАЛОЛИДДИНОВ (2021). ФAКТОРЫ РИСКА ГЛАЗНОГО ДНА ПРИ ДИАБЕТИЧЕСКОМ РЕТИНОПАТИИ. Естественные науки: теория и практика. Медицинские науки.
Рубрика
Медицинские науки
Конференция
Естественные науки: теория и практика
Лицензия
Copyright (c) 2021 Т. УСМАНОВА , Д. ЖАЛОЛИДДИНОВ
creativecommons
Это произведение доступно по
лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Article on Google Scholar

Поделитесь Этой Историей, Выберите Свою Платформу!